Ўзбекистон пенальтилар сериясида Хорватияни мағлуб этди

Спорт

image

Бугун, 15 ноябрь куни Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/16 босқичида Хорватия U-17 терма жамоасига қарши ўйнади.

Ўйиннинг биринчи бўлими тенгкурашлар остида ўтди. Иккала жамоа вакиллари ҳам имкониятларга эга бўлди. Таймнинг 26-дақиқасида Садриддин Ҳасанов гол уриб, ўзбекистонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда бошқа гол бўлмади.

Иккинчи бўлимда хорватияликлар ҳужумларни кўпайтирди. Қатор хавфли вазиятлар юзага келтирган европаликлар ўйиннинг 80-дақиқасида ўз мақсадига етди. Шу тариқа ҳисоб тенглашди ва пенальтилар сериясида ғолиб аниқланди. Якунда ўзбекистонлик ўсмирлар серияда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, энди Ўзбекистон U-17 1/8 босқичда италиялик тенгдошлари билан куч синашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Хорватия Жаҳон чемпионати U-17 терма жамоаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг