Ўзбекистон Осиё ўйинларини дуранг билан бошлади

Спорт

image

Бугун, 14 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Айчи ва Нагояда ўтказилаётган Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлади. Дастлабки турда Котрина Калбайт шогирдлари Филиппин терма жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувдаги дастлабки гол 80-дақиқада урилди. Меҳрибон Эгамбердиева Ўзбекистон терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 89-дақиқада Натали Коллинз ҳисобни тенглаштирди.

Шу тариқа, ҳар икки терма жамоа ҳам бир очкодан жамғарди.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси жорий йилнинг 17 сентябрь куни Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушади. Гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашув эса 21 сентябрь куни Гонконгга қарши бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иштирокини эртага, 15 сентябрь куни Филиппин терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг