Ўзбекистон Осиё кубогини мағлубият билан бошлади
Спорт
−
03 Март 2914 1 дақиқа
Бугун, 3 февраль куни тонгда футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Австралия мезбонлик қилаётган ОФК Осиё кубоги доирасидаги илк учрашувини ўтказди. Дастлабки баҳсда Котрина Калбайте шогирдлари Шимолий Корея терма жамоасига 0:3 ҳисобида ютқазди.
Учрашувда дастлаб шимолий кореяликлар 6-дақиқадаёқ ҳисобни очган бўлса, 24- ва 41-дақиқаларда киритилган голлар эвазига биринчи бўлимнинг ўзида устунликни мустаҳкамлади. Иккинчи бўлимда эса ҳар икки жамоа ҳам дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди ва ўйин 3:0 ҳисобида якунланди.
Ушбу натижадан сўнг Ўзбекистон “Б” гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Навбатдаги учрашув 6 март куни Хитой терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Гуруҳ босқичидаги сўнгги баҳс эса 9 март куни Бангладешга қарши ўтказилади.