Ўзбекистон олти ойда давлат мулкини сотишдан қанча даромад кўргани очиқланди
Жамият
−
30 Июль 2021
6559Ўзбекистонда давлат активларини хусусийлаштириш жараёни тезлашди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги (ДАБА) раҳбари Акмалхон Ортиқов IntelliNews агентлигига маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилда 900 дан ортиқ давлат активлари сотувга қўйилади.
“Ўзбекистонда давлат активларини хусусийлаштириш жараёни тезлашди. 2021 йилнинг биринчи ярмида давлат активлари жами 1,1 триллион сўмга (105 миллион доллар) сотилди. Таққослаш учун, давлат ўтган тўрт йил давомида хусусийлаштиришдан 150 миллион доллар даромад олган”, деган Ортиқов.
Унга кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида объектларни сотишдан тушган маблағларнинг аксарияти (80 миллион доллар) 10 та йирик кўчмас мулк объектларига, шу жумладан, Ичан қалъа меҳмонхонаси ва Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ маъмурий биносига тўғри келади.
“Агар биз бу йил мақсадларимизга эришсак, хусусийлаштириш жараёнидан 600 миллион долларгача даромад олишни кутмоқдамиз”, деган Ортиқов.
Савдога қўйилган активлар орасида Ўзбекистондаги иккинчи энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи — Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг 100 фоизи, Coca-Cola Bottlers Uzbekistan компаниясининг назорат пакети (57,1 фоиз), Кафолат суғурта компаниясининг 48 фоизи ва тўққизта шароб ва спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчиси бор. Таъкидланишича, молия соҳасида ДАБА иккита кичик банк — Пойтахт банки ва “Ўзагроэкспортбанк” учун таклиф олган.
Агентлик раҳбари давлат активларини сотишда фавқулодда муваффақият қозонишининг сабабларидан бири баҳолаш билан боғлиқ, деб ҳисоблайди.
“Айни пайтда биз ушбу янги стандартлар халқаро молия институтлари кўмаги билан ишлаб чиқилган бўлса ҳам, нима учун ишламаётганини танқидий равишда баҳолаяпмиз. Бизнинг маҳаллий баҳоловчиларимиз компанияларни баҳолаганда, улар таклиф қилган нарх компанияларнинг бозор қийматини акс эттирмайди. Бу ёки жуда қиммат, ёки объектив нархдан паст бўлади”, деган у.
Ортиқовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда маҳаллий капитал бозори мавжуд бўлса ҳам, у “янада ривожланишга муҳтож”.
Аввалроқ, “Белдирсой” дам олиш маскани, “Қизил сув спорт-соғломлаштириш маскани” МЧЖ, “Сижжак” дам олиш маскани ДАБА томонидан сотувга қўйилгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси