Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини учун қайдномаси эълон қилинди

Спорт

image

Темур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 2 апрелдан Тошкентда машғулотларга киришади. Мураббий мазкур йиғин учун жамоа қайдномасини маълум қилди.

Ҳозирча қайдномада кўпгина легионер футболчилар, жумладан Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев, Франциянинг “Ланс” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов йўқ.

Режага мувофиқ, йиғиннинг иккинчи қисми 6 апрель санасидан бошлаб Бирлашган Араб Амирликларида давом эттирилади. Терма жамоа назорат учрашуви доирасида 10 апрель куни Хитойга қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, дастлабки йиғинга асосан маҳаллий клубларда тўп сурувчи футболчилар жалб этилди. Айни пайтда легионерлар клублари билан музокаралар давом этмоқда ва якуний рўйхат тез орада эълон қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Темур Кападзе Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг