Ўзбекистон олимлари COVID-19 га қарши бир нечта вакцина устида ишлаяпти – Абдураҳмонов

Жамият

image

Ўзбекистон олимлари бир вақтнинг ўзида коронавирусга қарши бир нечта вакцина устида иш олиб боряпти. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълум қилди, деб хабар бермоқда “Полит Россия” нашри.

“Ўзбекистонда мамлакат раҳбарияти ташаббуси ва кўмагида аҳолини эмлаш бўйича идоралараро йирик ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, турли мамлакатлар ва турли ишлаб чиқарувчилар билан ўтган йилги локдаун авжида ҳам алоқалар ўрнатила бошланганди. Эмлаш кампаниясини бошлашга кеч қолмаслик ва фуқароларни вирусдан максимал ҳимоя қилиш фавқулодда муҳим эди”, деган Иброҳимов.

Вазирга кўра, Ўзбекистон бу борада муваффақиятга эришди. Аввалги ва ҳозирги статистика шундан дарак бермоқда.

“Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, яқинда республикада энг машҳур ўзбек-хитой ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси ишлаб чиқариладиган заводларда “Спутник V” ишлаб чиқарила бошланди. Шу билан бирга, бизнинг олимларимиз ҳам Россияда, ҳам бутун дунёдаги ҳамкасблари билан яқин мулоқотда бўлиб, бир вақтнинг ўзида коронавирусга қарши бир нечта маҳаллий вакциналарни ишлаб чиқиш устида фаол иш олиб боришмоқда”, деган Иброҳимов.

Маълумот учун, Ўзбекистон хавф гуруҳига кирувчи аҳоли қатламларини коронавирусга қарши эмлаш жорий йилнинг 1 апрелда бошланган. Эмлаш ZF-UZ-VAC 2001, “Спутник V”, Pfizer, Moderna ва AstraZeneca вакциналари билан амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина Иброҳим Абдураҳмонов

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг