Ўзбекистон муфтийси Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзосига айланди. Бу ҳақда идоранинг Матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу янгиликни президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ҳам Сурхондарёдаги учрашув пайтида айтиб ўтган.

“Мана, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди. Буям ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади”, деган Мирзиёев.

Маълумот учун, Нуриддин Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилган. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаган. У 2021 йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайланган эди. Нуриддин Холиқназаровга жорий йилнинг 4 июнь куни “Фахрий доктор” илмий унвони ҳам берилган.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Нуриддин Холиқназаров Ўзбекистон муфтийси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг