Ўзбекистон МТЖнинг октябрь йиғини учун қайдномаси маълум бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойидаги FIFA кунларида Қувайт ва Уругвай терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказилиши режалаштирилган. Терма жамоа бош мураббийи Тимур Кападзе ушбу FIFA кунлари учун қайдномани эълон қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон МТЖ жорий йилнинг 6 октябрь куни навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади. Кенгайтирилган таркибдан 27 нафар футболчи ўрин олган. Жумладан, 3 нафар дарвозабон, 9 нафар ҳимоячи, 12 нафар ярим ҳимоячи ва 3 нафар ҳужумчи таркибга жалб этилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 9 октябрь куни “Олимпия” стадионида Қувайт терма жамоаси билан, 13 октябрь куни Малайзияда Уругвай терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.


Мақола муаллифи

Теглар

МТЖ Ўзбекистон қайднома

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг