Ўзбекистон МТЖ жиддий тинтув қилинди (видео)

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Нидерландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви олдидан маҳаллий полиция томонидан жиддий текширувдан ўтказилди. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.

Бугун, 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан Нидерландия терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Учрашувда Фабио Каннаваро шогирдлари 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Манбага кўра, ўйин олдидан стадионга етиб келган Ўзбекистон миллий терма жамоаси металл детекторлар ва хизмат итлари томонидан жиддий текширилган. Нашр томонидан эълон қилинган видеода бу ҳолатдан футболчилар ва мураббийлар штаби ҳам ажабланганини кўриш мумкин.

Маълумот учун, ушбу терма жамоалар иштирокидаги асосий баҳсда европаликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Дастлаб нидерландияликлар 32-дақиқада Жаҳонгир Ўрозовнинг қўполлигидан сўнг, пенальти ишлаб олди ва буни Коди Гакпо голга айлантирди.

Иккинчи бўлим асосий вақтига қўшиб берилган, 90+2-дақиқада Игорь Сергеев гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Ўйин тугашига яқин, 90+8-дақиқада Гакпо дублни расмийлаштириб, жамоасининг ғалабасини таъминлаганди.

Терма жамоалар иштирокидаги иккинчи назорат баҳсида эса Ўзбекистон нидерландларни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Нидерландия Фабио Каннаваро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг