Ўзбекистон МТЖ пастга шўнғиди
Спорт
−
19 Сентябрь 2019 6466 1 дақиқа
ФИФА бугун, 19 сентябрь ҳолатига кўра миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ЖЧ-2022 саралашини Фаластинга қарши мағлубият билан бошлаган Ўзбекистон миллий жамоаси 4 поғона пастлаб 88-ўриндан жой олди.
Ўзбекистонни мағлуб этган Фаластин эса рейтингда 1 поғона юқорилаб, 101-ўринга чиқиб олди. Ўзбекистон Осиё жамоалари ичида рейтингда 12-ўринда турибди.
ЖЧ саралашини ғалаба билан бошлаган Сурия 2 поғона юқорилаб Ўзбекистонни ортда қолдирди ва 85-ўринга жойлашди. Осиё жамоалари орасида ҳамон Эрон рейтингда етакчилик қилмоқда. Марк Вильмотс жамоаси дунё рейтингида 23-ўринда бормоқда.
Жаҳон рейтингини ҳамон Бельгия миллий жамоаси бошқармоқда. Кейинги ўринларда Франция, Бразилия, Англия, Португалия ва Уругвай эгаллаган. Кучли ўнликни Аргентина якунлаб берган.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель