Ўзбекистон МТЖ FIFA рейтингида юқорилади

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойи якунига кўра FIFA рейтингида 57-ўринга чиқиб олди. Бу ҳақда FIFA расмий сайти хабар берди.

Манбага кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси февраль ойидаги рейтингга қараганда бир поғона юқорилаб, 1437.02 очко билан 57-ўринни банд этди.

 

FIFA рейтингида 1867.16 очко жамғариб, Аргентина терма жамоаси етакчилик қилмоқда. Февраль ойида 3-ўринни қайд этган Испания бу сафар 1854.64 очко жамғариб, 2-ўринни банд этди. Франция эса бир поғона пастлаб, 3-ўринга жойлашди. Тўртинчи поғонада Англия, бешинчи ўринда эса Бразилия бормоқда.

Осиё жамоалари орасида эса энг юқори натижа Японияга тегишли. Японлар март ойидаги рейтингга кўра, 15-ўринни банд этди. Эрон 18, Жанубий Корея 23, Австралия 26, Қатар 55-ўринда қайд этилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи доирасида Қирғизистонни мағлуб этди ва Эронга қарши ўйинда дуранг қайд этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси FIFA рейтинги 57-ўринга чиқиб олди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг