Ўзбекистон мактабларида энг кўп қайси чет тили ўқитилмоқда?
Жамият
−
25 Июнь 2022
10539Ўзбекистонда 2021-2022-ўқув йилида ўқувчиларга хорижий тиллардан энг кўп рус тили ўқитилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Қўмитага кўра, 2021-2022-ўқув йилида 643 минг нафар ўқувчига рус тили ўқитилган. Кейинги ўринни қорақалпоқ тили эгаллади – 126 минг нафар ўқувчи. Ўқувчиларга кўп ўқитиладиган хорижий тилларда кучли учликка тожик тили кирди – 65 минг нафар ўқувчи.
Ўзбекистонда 2021-2022-ўқув йилида 54 минг ўқувчига қозоқ тили, 11 мингига туркман тили ва 8,2 минг нафарига қирғиз тили ўқитилган.
Мамлакатда инглиз тилини ўрганишга катта эътибор берилаётганига қарамай, бу лисонни ўрганувчи ўқувчилар атиги 1,5 минг нафарни ташкил этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь