Ўзбекистон Кореяни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
Спорт
−
13 Январь 6287 1 дақиқа
Бугун, 13 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё кубогидаги 3-тур доирасида Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борди. Унда Равшан Ҳайдаров шогирдлари рақибларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақанинг плей-офф босқичига йўл олди.
Учрашувда ҳисоб иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида очилди. Беҳруз Каримовнинг голи Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 70-дақиқада эса Саидумархон Саиднуруллаевнинг голи ҳисобни 2:0 кўринишга келишини таъминлади. Ўйин якунига қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолди ва Равшан Ҳайдаров шогирдлари гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлади.
Маълумот учун, Саудия Арабистони мезбонлигида ўтказилаётган мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 1-турда Ливанга қарши учрашувда Амирбек Саидов, Равшан Хайруллаев ва Сардор Баҳромовнинг голлари эвазига 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Иккинчи турда эса Равшан Ҳайдаров шогирдлари Эронга қарши баҳсда 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.
Шу тариқа, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси икки ғалаба ва бир дурранг қайд этган ҳолда “С” гуруҳида 1-ўрин билан мусобақанинг чорак финал босқичига йўл олди.
Live
Барчаси