Ўзбекистон Хитойга қанча газ сотгани маълум бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон табиий газининг Хитойга экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40 фоизга камайган. Бу ҳақда ТАСС Хитой Халқ Республикаси божхона бош бошқармаси маълумотларига таяниб хабар берди.

Август ойида Ўзбекистондан Хитойга ойлик газ етказиб бериш июль ойидаги кўрсаткичга нисбатан қарийб 18 фоизга пасайиб, 75,27 миллион долларни ташкил этди. Бунгача Ўзбекистон газ экспортини икки ой кетма-кет оширган. 

Январь-август ойларида Ўзбекистон Хитойга 370,57 миллион долларлик табиий газ экспорт қилган. 

Туркманистон Хитойга газ етказиб бериш бўйича етакчиликни сақлаб қолишда давом этиб, саккиз ой ичида 6,63 миллиард долларлик газ етказиб берди. Иккинчи ўринда Россия, у экспорт ҳажмини қарийб икки баравар ошириб, 4,46 миллиард долларга етказган бўлса, кейинги ўринларда Мьянма (993 миллион доллар) ва Қозоғистон (782 миллион доллар) бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг UzGasTrade АЖ ва Туркманистоннинг “Туркменгаз” давлат концерни ўртасида йилига 2 миллиард куб метргача туркман газини етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзоланганди.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон экспорт табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made