Ўзбекистон Хитойдаги фуқароларини қачон ортга қайтариши маълум бўлди

Жамият

image

Хитойдаги Ўзбекистон фуқароларини Ватанга қайтариш учун чартер рейс ташкил қилиш устида иш олиб бориляпти. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

“Ҳамюртларимиздан 2020 йил 1 февралдан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар тўхтатилганига доир кўплаб мурожаатлар келиб тушаётгани муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Хитой томони билан чартер рейслар ташкиллаштириш масаласи устида иш кетаётганини маълум қилади”, дейилган вазирлик хабарида.

Чартер рейслар мақсади хизмат сафари ва таълим олиш мақсадида Хитой ҳудудида (жумладан Уҳань шаҳрида) бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишдан иборат. 

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Пекин шаҳридаги элчихонаси маълумотига биноан 1-феврал ҳолатига кўра Уҳан шаҳрида 81 нафар юртдошимиз бор. Улар билан телефон орқали алоқа ўрнатилган ҳамда “WeChat” ижтимоий тармоғи (“Wuhan 2020 Uzbekistan”, “Embassy of Uzbekistan” ва “Uzbekistan students №1» гуруҳлари) орқали мулоқот амалга оширилмоқда. 

“Пекин шаҳридан Тошкент шаҳрига чартер рейслар 4 ва 5 февраль кунлари аэропортнинг 2-терминалдан амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон фуқароларидан 3 февраль куни Пекин шаҳрига келишларини сўраймиз. Бошқа рейслар санаси бўйича қўшимча хабар берилади”, дейилади вазирлик хабарида.

Элчихона Хитой ҳудудида бўлиб турган ва қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда коронавируснинг янги шакли (2019-nCoV) билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш бўйича тезкор Штаб фаолият кўрсатаётганини маълум қилди. 

Боғланиш учун маълумотлар

Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси консуллик бўлими: 
Азиз Хилватов +86 138 1120 4471
Бобур Яҳёев +86 135 1102 4242

Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси ходимлари: 
Нуриддин Убайдуллаев +86 139 10 85 7245
Нодир Нурматов +86 158 1047 7270
Шуҳрат Умиров + 86 139 1175 4476
Рустам Назаров +86 138 0122 1452
Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040
Мансур Иброҳимов +86 135 5220 7848
Сардор Сирожов +86 186 1812 9040
Аваз Камалов +86 178 1070 2707
Ташқи ишлар вазирлиги +998 71-233-69-46,
Call-Center1164


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой вирус

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг