Ўзбекистон-Хитой қўшма тиббий технологик парк очиш бўйича келишувга эришилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига амалий ташрифи доирасида Инновацион ривожланиш вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов ва Хитой Фанлар академиясининг Шанхай фармакология институти раҳбари, профессор Жингшан Шен ўртасида аҳдлашув баённомаси имзоланди.

Мазкур ҳужжатга кўра, Хитойнинг “TOPHARMAN & VIGONVITA & CADDDC-CAS” консорциуми билан Ўзбекистонда турли дори воситаларининг субстанцияларини синтез қилиш бўйича йирик технологик платформа очишга келишиган. Бу платформанинг яратилиши соҳа ривожи, импорт ўрнини босувчи дори препаратларини арзон нархларда истеъмолчиларга етказиб бериш, экспорт маҳсулотларининг сонини оширишга хизмат қилади.

Дори препаратлари субстанциялари синтези билан шуғулланувчи Ўзбекистон-Хитой тиббий технологик паркини Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасида ташкил этиш кўзда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Хитой

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг