Ўзбекистон Хитой билан нималарга келишди?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Пекин шаҳрида музокаралар олиб бориб, якунда имзоланган икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Томонлар:

  • “Ўзбекистон – 2030” стратегияси ва “Бир макон, бир йўл” ташаббусини ўзаро боғлаш бўйича ҳамкорлик дастури;
  • Маданият марказларини ўзаро таъсис этиш тўғрисида битим;
  • Тиббий хизматлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битимни имзолади.

Бундан ташқари, ташриф доирасида қуйидаги келишувларга ҳам эришилган:

  • Ўзбекистонга земснарядлар (техник кема) бериш лойиҳасининг иккинчи босқичини лойиҳалаштириш бўйича;
  • техник-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисида;
  • мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
  • Ўзбекистондан Хитойга қовун ва бодом экспорт қилишда фитосанитария талаблари тўғрисида;
  • космик фанлар, технологиялар ва космик фаолият натижаларидан тинчлик мақсадларида фойдаланишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида;
  • рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
  • инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича;
  • рақамли иқтисодиёт соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича;
  • Самарқанд вилояти ва Тяньцзинь шаҳри ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида;
  • Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Хитой Халқаро савдога кўмаклашиш кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Хитойга расмий ташриф доирасида Пекин шаҳрида Си Цзиньпин билан делегациялар аъзолари иштирокида музокаралар ўтказгани хабар қилинган эди. Музокаралар чоғида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Хитой Си Цзиньпин “Ўзбекистон – 2030

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг