Ўзбекистон халқаро ислом академиясига янги раҳбар тайинланди
Жамият
−
30 Сентябрь 2023 10405 1 дақиқа
Кеча, 29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Уйғун Тўлқинович Ғафуров Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Уйғун Ғафуров тайинловга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори лавозимларида фаолият юритган. У тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ҳисобланади.
Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 25 майдаги махсус топшириғи ва тегишли қарорига асосан давлат раҳбарининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов бир вақтда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори вазифасини бажариб келаётган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь