Ўзбекистон кенг полосали мобил интернет нархи бўйича юқори ўринни эгаллади
Технология
−
11 Апрель 2022
13604Ўзбекистон кенг полосали мобил интернет нархлари бўйича БМТнинг 2 фоизлик кўрсаткичини бажарган кам сонли давлатлар қаторидан жой олди. Бу ҳақда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли “Ўзбекистонда инклюзив рақамлаштириш ва бизнес жараёнларини аутсорсинг қилиш (BPO)” мавзусида ташкил этилган халқаро давра суҳбатида сўзлаган нутқида айтди.
БМТ Халқаро электр алоқа иттифоқининг 2021 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистон 2 фоизлик кўрсаткични бажарган тўрт давлатдан бири бўлган.
“Ўзбекистон ўтган йилда кенг полосали интернет нархлари бўйича БМТнинг 2 фоизлик фойдаланиш кўрсаткичини бажарган ҳолда 4 та янги иштирокчи (мамлакат) қаторидан жой олганини мамнуният билан қайд этаман”, деган Марко Мантованелли.
Ўзбекистон ҳукумати рақамли трансформацияни ўзининг стратегик кун тартибига қўйиб келмоқда. “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳам қабул қилинган.