Ўзбекистон картошка импорти бўйича охирги 20 йилликдаги рекордни ўрнатди 

Жамият

image
0:00
0:00
download

2021 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонга 35,4 миллион долларлик 310 минг тонна картошка импорт қилинган, бу охирги 20 йилликдаги энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда “EastFruit” хабар берган.  

Таъкидланишича, картошка импортининг кўпайиши ички бозорда нархлар барқарорлигига ёрдам берган. Январь-июль ойларида картошка импорти бўйича олдинги рекорд 2020 йилда қайд этилган. 

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 7 ойида картошка импорти ўтган йилги импортдан 79,1 минг тоннага ёки 34 фоизга ошган. 

Жорий йил январь-июль ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган картошканинг деярли бутун ҳажми (99,7 фоиз) олти мамлакатдан етказиб берилган: 

• Эрон - 119 минг тонна (умумий импортнинг 38,5 фоизи); 

• Қозоғистон - 85,0 минг тонна (27,4 фоиз); 

• Покистон - 75,5 минг тонна (24,4 фоиз); 

• Қирғизистон - 16,8 минг тонна (5,4 фоиз); 

• Нидерландия - 8,1 минг тонна (2,6 фоиз); 

• Россия - 4,2 минг тонна (1,4 фоиз). 

• Қолган мамлакатлар - 1 минг тонна (0,3 фоиз). 

Қайд этилишича, Ўзбекистондан картошка экспорти деярли бўлмаган. Республика Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил январь ойининг бошидан 2021 йил июль ойининг охиригача, яъни 1,5 йилдан кўпроқ вақт давомида картошка экспортининг умумий ҳажми атиги 2,9 минг тоннани ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

картошка

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг