Ўзбекистон Қуролли кучларининг собиқ бош штаби бошлиғи вафот этди
3-саҳифа
−
26 Июнь 12350 1 дақиқа
Ўзбекистон Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи лавозимида фаолият юритган генерал-полковник Тўлқин Қосимов вафот этди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қосимов Тўлқин Йўлдашевич 1962 йилдан бошлаб 2003 йилга қадар Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиб, ҳарбий округ қўмондони, мудофаа вазири ўринбосари, Ўзбекистон Қуролли кучлари академияси бошлиғи ҳамда Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи каби лавозимларда фаолият олиб борган.
Хизмати давомида I-II даражали “Шон-шараф", "Қизил юлдуз” ва II-III даражали “Ватанга хизмати учун” орденлари ҳамда кўплаб медаллар билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов 74 ёшида вафот этганди.
Live
Барчаси