Ўзбекистон Қуролли Кучларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби ўзгартирилди
Жамият
−
11 Март 2021
11054Ўзбекистон Президенти томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-5010-сон қарор имзоланди.
Қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
• Президентнинг 23.08.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3234-сон қарорига 1-илова, 2-илова (1);
• Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом (25.12.2018 йилдаги ПҚ-4076-сон қарор билан тасдиқланган) (2);
• Президентнинг 28.06.2019 йилдаги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4375-сон қарорига 1-илова, 3-илова.
Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши таркиби ҳамда Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг ҳудудий бўлинмалари намунавий таркиби янгиланди (1).
Низомнинг (2) 4-бандига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлари ҳузурида ҳудудий тиббий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларида ҳарбий-тиббий комиссиялар ташкил этилади.
Шунингдек аниқлаштирилишича, йиғиш пунктларидаги ҳарбий-тиббий комиссиялар ва ҳудудий тиббий комиссиялар ўз фаолиятини Президентнинг 6.03.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4630-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган
LiveБарчаси