Ўзбекистон Қозоғистондаги тадбиркорлари сони бўйича Хитойни ортда қолдирди
Жамият
−
18 Май
10061Қозоғистонда Ўзбекистон бизнеси Хитойни ортда қолдириб, учинчи йирик хорижий инвесторга айланди. Бу ҳақда “Data Hub” хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 4595 та асли Ўзбекистонлик юридик шахс рўйхатга олинган, бу йил бошига нисбатан 706 тага, яъни 18 фоизга кўпдир. Қозоғистон Республикаси Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йил 1 май ҳолатига нисбатан Қозоғистондаги ўзбек ташкилотлари сони бир ярим баробарга ошган.
Маълум бўлишича, Қозоғистонда фаолият юритаётган Ўзбекистон компанияларининг аксарияти кичик корхоналардир. Уларнинг учдан бир қисми савдо билан шуғулланади.
Рўйхатдан ўтганлар ичида операцион компанияларнинг улуши 79 фоизни ташкил этади, бу 10 та энг яхши ҳамкор-давлатлар учун ўртача кўрсаткичдан бироз юқори ва, масалан, юқорида айтиб ўтилган Хитойдан (64%) анча юқори.
Маълумот учун, рўйхатда юқори ўринни Россия (23,5 минг юридик шахс), иккинчи ўринни эса Туркия (5,5 минг юридик шахс) эгаллаган.
LiveБарчаси