Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги ўтказиш пункти вақтинча ёпилди

Жамият

image

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги Казиғурт назорат-ўтказиш пункти бир кунга ёпилди. Бу ҳақда Қозоғистон Молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди.

“2022 йил 6 октябрь соат 09:00 дан 7 октябрь соат 09:00 гача “Қозиғурт” (Қозоғистон) ва унга туташ “С.Нажимов” (Ўзбекистон) ўтказиш пункти фуқаролар ва автотранспорт воситаларининг ўтиши учун ёпилади”, дейилади қўмита хабарида.

Қайд этилиши ўтказиш пункти “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан ҳар икки давлатнинг назорат-ўтказиш пунктлари ўртасидан ўтувчи газ қувурларини гидравлик синовдан ўтказиш муносабати билан ёпилади.

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги бошқа назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишлашда давом этади.

“Биз ташувчилардан ва чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган барчадан ўрнатилган чекловларни ҳисобга олган ҳолда ўз йўналишини олдиндан режалаштиришларини сўраймиз”, дея огоҳлантирган қўмита.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қозоғистон

Баҳолаганлар

731

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг