Ўзбекистон Қобул ва “Толибон” билан музокара олиб бормоқда — ТИВ
Жамият
−
15 Август 2021
13794Ўзбекистон ҳукумати Афғонистоннинг амалдаги ҳукумат ва “Толибон” ҳаракати билан музокаралар ўтказмоқда. ТИВ вакили бу маълумотни QALAMPIR.UZ’га тасдиқлади.
ТИВ вакилининг сўзларига кўра, айни Ўзбекистон музокараларда Афғонистондан Ўзбекистонга ўтган қочқинлар ва қўшни мамлакатда юзага келган вазият юзасидан музокаралар олиб бориляпти.
Музокаралар Ўзбекистон Қобулдаги элчихонаси воситачилигида олиб борилмоқда.
Аввалроқ, “Толибон” ҳужумидан қочган 84 нафар Афғонистон ҳарбийлари Ўзбекистонга ўтди. Уларнинг орасида жароҳатланганлар ҳам бўлган.
LiveБарчаси