Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади

Жамият

image

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ташкил этилади. Бу ҳақда Президентнинг кеча, 13 март куни қабул қилинган “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида сўз боради.

Фармонга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази негизида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси (Академия) ташкил этилади. 

Академия қишлоқ хўжалиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар йўналишлари, узоқ ва яқин муддатли дастурларни белгиловчи ҳамда мувофиқлаштирувчи, агросаноат мажмуини илмий жиҳатдан ривожлантиришни амалга оширувчи давлат илмий муассасаси ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалиги, ер муносабатлари билан боғлиқ ислоҳотларни амалга ошириш бўйича ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишиш жараёнида мажбурий тартибда академияда илмий экспертизадан ўтказилади.

Академияда қуйидаги унвонлар бериш тартиби жорий қилинади:

  • ёш академик;
  • Академия профессори;
  • Академиянинг мухбир аъзоси;
  • Академиянинг ҳақиқий аъзоси (академик);
  • Академиянинг хорижий аъзолари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2027 йилдан Ўзбекистондаги шоли ва балиқчилик майдонларида “ақлли” сув ҳисоблагичлар ўрнатиш мажбурий этиб белгиланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

қишлоқ хўжалиги фанлар академияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг