Ўзбекистон қишки Олимпиадага 4 та йўлланма қўлга киритди

Спорт

image

Ўзбекистон делегацияси Милан-Кортина – 2026 қишки Олимпия ўйинлари учун 4 та йўлланма қўлга киритди. Бу ҳақда мамлакат Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Саралаш цикли якунига кўра, Дмитрий Чигирёв ҳамда Екатерина Гейниш фигурали учишнинг жуфтлик, Медет Назаров тоғ чанғисининг слалом ва гигант-слалом, Даниил Ейбог шорт-трекнинг 500 метр масофага югуриш йўналишларида Олимпиада йўлланмаларига сазовор бўлган. Бироқ, Олимпиадага тайёргарлик жараёнида Дмитрий Чигирёв жароҳат олиб, мусобақагача тиклана олмади. Шу боис мусобақаларда Ўзбекистон делегацияси тоғ чанғиси ва шорт-трек дастурларидагина иштирок этади.

Маълумот учун, бўлажак қишки Олимпия ўйинлари жорий йилнинг 6-22 февраль кунлари Италиянинг Милан ҳамда Кортина-д’Ампеццо шаҳарларида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси Фабио Каннаваро Италияда бўйлаб ўтказилаётган Милан-Кортина – 2026 қишки Олимпия ўйинлари машъаласининг эстафетасида иштирок этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпия Милан-Кортина – 2026 Медет Назаров Даниил Ейбог

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг