Ўзбекистон Қирғизистонга ҳарбий вертолёт берди
Жамият
−
23 Октябрь 2023
14878Қирғизистон Ўзбекистондан иккита Ми-8МТВ ҳарбий-транспорт вертолётини олди. Улардан бири беғараз ёрдам сифатида топширилган бўлса, иккинчиси эса таъмирлаб берилган.
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ижтимоий тармоқларда 2021 йилда Ўзбекистон Қирғизистонга Ми-8МТВни текинга, ёрдам сифатида тақдим этгани ҳақида пост қолдирган эди. Айни пайтда Қирғизистон Мудофаа вазирлиги ўзбекистонлик ҳамкасбларидан ана шу вертолётни таъмирлаш учун кўмак сўради (харажатларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қоплаган).
Яқинда ушбу вертолёт Бишкекка етказилди ва парвозга тўлиқ тайёрлиги маълум қилинди.
Жапаров бу борадаги ёрдами учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирган.
"Буларнинг барчаси, албатта, Ўзбекистон Президенти, муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлаши ва назорати билан амалга ошди. Шу муносабат билан мен Шавкат Миромоновичга чуқур миннатдорлик билдираман", деб ёзган Қирғизистон Президенти.
Эслатиб ўтамиз, 13 октябрь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ давлат раҳбарларининг саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Фахрий кўкрак нишони билан тақдирланган эди.