Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегара масаласини муҳокама қилди
Олам
−
30 Апрель 2023 14824 1 дақиқа
Ҳукумат делегациялари Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлат чегараларининг туташган жойларини белгилаш масалаларини муҳокама қилдилар. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти маъмуриятининг матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, жорий йилнинг 25-29 апрель кунлари Боткенда Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтган. Музокаралар чоғида томонлар уч мамлакат давлат чегараларининг туташув нуқтасини белгилаш масаласи бўйича фикр алмашган.

Таъкидланишича, учрашув дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтган. Натижада томонлар навбатдаги музокараларни Тожикистон ҳудудида ўтказишга келишиб олган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь