Ўзбекистон – Қирғизистон чегарасидаги 6 йил олдин ёпилган пункт қайта очилиши мумкин

Жамият

image

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегарада 2020 йилда ёпилган “Мамай” назорат-ўтказиш пунктини қайта очиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Президентининг махсус топшириқлар бўйича вакили Бақит Тўрабоев маълум қилди.

Тўрабоев Жалолобод вилоятидаги “Мамай” халқаро назорат-ўтказиш пункти лойиҳасининг амалга оширилиши билан танишган. Унинг айтишича, мазкур пунктнинг ишга туширилиши нафақат Аксий тумани, балки Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегара ҳудудларидаги савдо-иқтисодий ҳамда туристик алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши мумкин.

Пункт фаолияти тикланса, маҳаллий аҳоли ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулотларни Ўзбекистонга экспорт қилиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, Падиша-Ота, Сари-Челак ва Қора-Қамиш каби сайёҳлик масканларига туристлар оқими ортиши кутилмоқда.

Маълумот учун, “Мамай” назорат-ўтказиш пункти 2020 йилда ёпилган. Қирғизистон Жогорку Кенеши депутатлари сўнгги йилларда унинг фаолиятини қайта тиклаш зарурлигини бир неча бор билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон – Ўзбекистон чегарасида “Сейдиқум” назорат-ўтказиш пунктини очиш масаласи муҳокама қилингани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ўзбекистон – Қирғизистон давлат чегарасидаги ўтказиш пунктлари сони 15 тадан 30 тагача оширилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг