Ўзбекистон Қирғизистон билан трансчегаравий фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ҳамкорлик қилади
Жамият
−
16 Май 2023
3245Ўзбекистон ва Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлари икки давлат қутқарув идоралари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган навбатдаги ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, шу йилнинг 14 май куни Қирғиз Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеев Ўзбекистонга келган. У ўзбекистонлик ҳамкасби генерал-маёр Абдулла Қўлдошев билан учрашган.
Норасмий мулоқотдан сўнг икки давлат қутқарув идоралари раҳбарлари трансчегаравий фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда ҳамкорлик қилиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаган.
Таъкидланишича, мазкур ҳужжат 9 банддан иборат бўлиб, ундан қўшма машғулотлар, семинарлар, ахборот алмашиш тизимини такомиллаштириш ва бу борадаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар жой олган.
LiveБарчаси