Ўзбекистон Қатарга таъзия йўллади

Жамият

image

Аввалроқ, Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Ғазодаги вазият бўйича музокараларда иштирок этаётган Қатар делегациясининг уч нафар аъзоси ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Қатарга таъзия йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.

Унинг ёзишича, ЙТҲ оқибатида Қатар Амири девони ходимларидан уч нафари фожиали тарзда ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни расмий Тошкент чуқур қайғу билан қабул қилган. У Қатар ҳукуматига ва халқига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига ҳамдардлик билдирган.

“Қатар ҳукумати ва халқига, шунингдек, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлигимизни билдирамиз. Ушбу ҳодисада жароҳат олганларга тезроқ соғайиб кетишларини тилаймиз”, дея ёзган ТИВ сўзловчиси.

Маълумот учун, мазкур ЙТҲ 11 октябрь куни содир бўлган.“Associated Press” хабарига кўра, дипломатлар Қатар протокол гуруҳидан бўлган. Уларнинг исми Абдуллоҳ ибн Ғаним Ал-Хаярин, Ҳасан Ал-Жобир ва Сауд бин Тамер Ал-Тан эди. Яна уч киши жароҳат олиб, Шарм-ал-Шайх халқаро шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Мисрлик журналист Амр Адиб ҳам MBC Egypt телеканалидаги “Аль-Хекая” дастурида воқеа Шарм ал-Шайхдан 50 км узоқликда содир бўлганини хабар қилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Ўзбекистон таъзия Қатар Аҳрор Бурҳонов Абдуллоҳ ибн Ғаним Ал-Хаярин Ҳасан Ал-Жобир Сауд бин Тамер Ал-Тан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг