Ўзбекистон Қаҳрамони Аҳмад Нарзуллаев вафот этди
Жамият
−
01 Ноябрь
8866Ўзбекистон Қаҳрамони, сурхондарёлик илғор фермер Аҳмад Нарзуллаев 68 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Аҳмад Нарзуллаев 1956 йил 15 мартда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида туғилган. 1979 йилда Тошкент политехника институтини тамомлаган.
Аҳмад Нарзуллаев бошчилигидаги “Лочин” фермер хўжалиги 2000 йилда Президент соврини учун ўтказилган “Ташаббус” кўрик-танловида фаол иштирок этган. Шу йили “Лочин” фермер хўжалиги вилоят босқичида деҳқон, фермер ва тадбиркорлар ўртасида 1-ўринни эгаллаган. Ушбу кўрик-танловнинг республика босқичида эса 3-ўринни қўлга киритган. Аҳмад Нарзуллаев эса кўрик-танловнинг “Саховатли тадбиркор” лауреатлик дипломи ва эсдалик совғаси билан тақдирланган. “Ташаббус–2001” кўрик-танловида Аҳмад Нарзуллаевга “Интизомли солиқ тўловчи” лауреатлик дипломи берилган.
У 2001 йилда Меҳнат шуҳрати ордени билан тақдирланган, шунингдек, 2003 йилда Ўзбекистон Қаҳрамони унвони берилган.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь