Турк клубининг собиқ футболчиси отиб ўлдирилди

Спорт

image

Австрия терма жамоаси собиқ футболчиси Волкан Қаҳрамон Венада отиб ўлдирилди. Бу ҳақда “The Mirror” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, Қаҳрамон бизнесдаги собиқ шериги билан жанжаллашиб қолган. Жаҳл устида Қаҳрамоннинг шериги аввал футболчини кейин ўзини отиб ўлдирган. 

Қаҳрамон футболда “кўчманчи” сифатида танилган, у 1998 йилдан 2014 йилгача фаолияти давомида кўплаб клубларда ўйнаган. Футболчи Австриянинг “Вена” ва “Зальцбург”, шунингдек, Туркиянинг “Трабзонспор” жамоасида ҳам тўп сурган. 

Маълумот учун, Волкан Қаҳрамон 1979 йилда Венада туғилган. Футболчилик фаолиятини якунлаб унча номдор бўлмаган клубларда мураббий бўлиб ишлаган. Қаҳрамон Австрия терма жамоасида 3 та ўйин ўтказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Вена Қаҳрамон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг