Ўзбекистон илк бор жаҳон чемпионатига йўл олди
Спорт
−
05 Июнь 2025 15248 1 дақиқа
Бугун, 5 июнь куни Жаҳон чемпионати-2026 турнири Осиё минтақаси саралаш босқичи доирасида Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси Ўзбекистон миллий терма жамоасини ўзининг “Ал-Наҳайён” стадионида қабул қилди ва ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.
Ушбу беллашувда қайд этилган дуранг натижаси билан Тэмур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини расман қўлга киритди.
Беллашувни австралиялик элит реферилар бригадаси бошқарди. FIFA ҳаками Шон Эванс майдондаги асосий назоратни олиб борди.
Ушбу ғалаба 34 йил кутилган натижа деб баҳоланди.
Маълумот учун, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига ҳам Тэмур Кападзе мураббийлигида илк бор иштирок этган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025