Ўзбекистон иқтисодининг 2020 йилдаги ўсиш суръати тахмин қилинди

Олам

image

Жорий йил якунига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 5,5 фоизга, 2020 йилда эса 5,8 фоизга ўсиши тахмин қилиняпти. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг “Минтақавий иқтисодий истиқболлар” ҳисоботида айтилган.

Янги ҳисоботда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш суръати май ойидаги тахминларга қараганда мос равишда 0,5 ва 0,6 фоиз кўпроқ бўлиши белгиланган.

Банк экспертларининг фикрича, Ўзбекистон иқтисодининг ўсиши биринчи навбатда саноат ва қурилиш соҳасининг ривожланиши ҳисобига таъминланади.

Ҳисоботда Ўзбекистонда жорий йилнинг 8 ойида доллардаги экспорт (45 фоиз) ва импорт (33 фоиз) операциялари кўпайгани таъкидланди. Бу савдонинг либераллашуви ва минтақавий интеграция жараёнида ўсиш бўлаётганини кўрсатади.

Шунингдек, жорий йилнинг 3 чораги давомида ўтган йилнинг аналогик даврига нисбатан кредитлаш 60 фоизга ўсгани кўрсатилган.

Инфляция даражаси ҳам дастлабки 3 чорак давоида 14,1 фоизгача секинлашди. Ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 18,2 фоиз бўлган.

ЕТТБ инвестиция киритган мамлакатларнинг ўртача иқтисодий ўсиш суръати 2019 йилда 2,4 фоизгача тушади. (2018 йилда 3,4 фоиз). 2020 йилда эса бу кўрсаткич 2,9 фоизгача кўтарилиши тахмин қилиняпти. Бу май ойидаги тахминларга (3 фоиз бўлган) қараганда бироз паст. 2017 йилдаги 3,8 фоизлик ўсиш суръатидан эса ачайин паст.


Мақола муаллифи

Теглар

иқтисодиёт ЯИМ ЕТТБ

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг