Қўнғиротбой Шарипов эски лавозимига қайтди
Local
−
05 October 2665 1 minute
Қўнғиротбой Авезимбетович Шарипов Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда у университетнинг Threads’даги саҳифасида хабар берилди.
Маълумот учун, Қўнғиротбой Шарипов 1963 йилда Қорақалпоғистоннинг Қўнғирот туманида туғилган. У аввал ҳам – 2019-2024 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори лавозимида ишлаган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори вазифасида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, у 2024 йилнинг февралида Олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланган эди. Жорий йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилди.
Live
All