Ўзбекистон Германияга авиақатновлар бўйича қўйилган чекловни бекор қилди
Жамият
−
11 Февраль 2021
4301Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси бугун, 11 февраль куни ўтказилган йиғилишида Ўзбекистонда барқарор эпидемиологик вазиятни сақлаб қолиш мақсадида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 21 декабрдаги қарори асосида Германия билан авиарейсларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2020 йилнинг 21 декабридан Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларидан кириш ва чиқишга тақиқ ўрнатганди. Тақиқ дастлаб 1 февралгача, кейин баҳоргача узайтирилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь