Ўзбекистон Германияга афғон қочқинлари орқали шарт қўймоқда
Жамият
−
17 Июнь
36710Жорий йилнинг май ойи охирида Германия расмий делегацияси Ички ишлар вазири Нэнси Фезер топшириғи билан миграция ва депортация шартномасини муҳокама қилиш учун Тошкентга келган. Бу ҳақда "Bloomberg" хабар берди.
Агентликнинг маълум қилишича, бошпана берилмаган ва Германиядан депортация қилинган чекланган миқдордаги афғонлар Ўзбекистонга юборилиши режалаштирилмоқда. Тошкент эса уларни қўшни Афғонистонга жўнатиши керак бўлади.
Бу қочқинлар, Германия ҳукумати томонидан 2021 йил август ойи ўрталарида Афғонистондаги сиёсий инқироз пайтида халқаро қўшинлар олиб чиқиб кетилгани ва “Толибон” ҳокимиятни эгаллаб олганидан кейин афғонлар учун ишлаб чиқилган махсус миграцион дастур орқали Германияга олиб келинган.
Аниқлик киритилишича, Қобулга парвозлар хусусий авиакомпания томонидан амалга оширилиши кўзда тутилган. Бу Германияга “Толибон” билан музокаралардан қочиш имконини беради. Германиянинг мулоқотдан қочишига сабаб, расмий Берлин Афғонистонда ҳокимият тепасида бўлган “Толибон” муваққат Ҳукуматини тан олмайди. Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок 2022 йилда Покистонга ташрифи чоғида халқаро ҳамжамиятни “Толибон”ни ўзгартиришга чақириб, “даҳшатли” шароитлар остида инсон ҳуқуқлари бузилар экан, Германия Толибонни Афғонистоннинг қонуний эгаси сифатида тан олмаслигини айтганди.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон расмийлари Германиянинг таклифини ўрганмоқда. Бироқ бу масалада воситачи сифатида расмий Тошкентнинг ўз шартлари мавжуд. Улар келишувга малакали ишчиларнинг Ўзбекистондан Германияга қонуний миграциясига рухсат берувчи икки томонлама тизим йўлга қўйилишини истайди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь