Ўзбекистон футболчиларнинг Канадага қарши ўйини қандай баҳоланди?
Спорт
−
11:13 7343 1 дақиқа
Бугун, 2 июнь куни Канаданинг Эдмонтон шаҳрида Ўзбекистон ва Канада терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
“Sofascore” порталининг талқинига кўра, Абдуқодир Ҳусановга ушбу баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси сафидаги энг яхши футболчи бўлган. Ҳусанов ўйиндаги ҳаракатлари 7,1 баҳога лойиқ кўрилган. Энг паст баҳо эса, Отабек Шукуровга қўйилди. Марказий ярим ҳимоячи нашр томонидан 5,9 баҳога лойиқ кўрилган.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида Элдор Шомуродовда бир нечта голли вазиятлар юзага келди, аммо Элдор улардан фойдалана олмади. 23-дақиқада эса, Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Шу тариқа биринчи бўлим 0:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимда мезбонлар ташаббусни қўлга олди. 58-дақиқада Жонатан Осорио ҳисобни очди. Учрашувга қўшиб берилган вақтнинг сўнгги дақиқаларида Жалден Нелсон Канаданинг иккинчи голини урди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдидан ўтказилган илк ўртоқлик учрашувида мағлуб бўлди.

Live
Барчаси