Ўзбекистон фуқароси чимкентлик қизга интим суратларини тарқатиш билан “шантаж” қилди
3-саҳифа
−
10 Ноябрь 2023
14873Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида ижтимоий тармоқда танишган қизнинг интим суратларини тарқатиш билан қўрқитиб, ундан пул талаб қилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар полицияси маълумотларига таяниб, “Kazinform” хабар берди.
Маълум қилинишича, жабрланувчи қиз ижтимоий тармоқларда бир эркак билан танишиб, бир неча ой давомида ёзишиб турган. Кейинчалик гумонланувчи қизнинг ишончини қозонган ва унинг шахсий маълумотлари, интим расмларини қўлга киритган. Сўнг эса бу суратларни қариндошларига тарқатиб юбориш билан таҳдид қилиб, пул сўраган.
Шундан сўнг, эркак Атирау вилоятида Жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган махсус операция натижасида қўлга олинган. Аниқланшича, у 34 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан.
“Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 194-моддаси (Товламачилик) бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳозирда гумонланувчининг шу каби бошқа жиноятларга алоқадорлиги текшириляпти”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида йигит ишқий муносабатлар акс этган фото ва видеотасвирларни тарқатмаслик эвазига севган қизидан 500 000 сўм миқдорида пул талаб қилганди. Шунингдек, Бухорода 17 ёшли қиз севгилисидан ишқий муносабатларни ошкор қилмаслик учун 3 минг АҚШ доллари талаб қилгани ҳақида вилоят ИИБга таяниб хабар қилган эдик.
LiveБарчаси