Ўзбекистон фуқаролари кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетяпти?
Жамият
−
29 Апрель 2020
161322020 йилнинг биринчи чораги давомида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг энг кўп қисми Қозоғистон Республикасига кўчиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Демография ва меҳнат статистикаси бошқармаси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь, февраль, март ойлари давомида Ўзбекистондан 1906 киши чет давлатларга кўчиб кетган. Шундан 1234 нафари (ёки умумий кўчиб кетганларнинг 64.8 фоизи) Қозоғистон, 557 нафари (29.2 фоизи) Россия Федерацияси, 18 нафари (0.9 фоизи) Қирғизистон, ҳудди шунчаси Исроилга, 15 нафари (0.8 фоизи) Тожикистон ва 64 нафари бошқа давлатларга кўчиб кетган.
Шунингдек, ўтган уч ой давомида Ўзбекистонга 490 киши хориж мамлакатларидан кўчиб келган. Бу рейтингда ҳам қўшни Қозоғистон (167 нафар ёки жами кўчиб келганларнинг 34.1 фоизи) биринчи ўринни эгаллаган. Кейинги ўринларда Тожикистон (140 нафар), Россия Федерацияси (96 нафар), Қирғизистон Республикаси (35 нафар), Украина (6 нафар) каби давлатлар турибди. Шу билан бирга, 46 нафар фуқаро бошқа давлатлардан кўчиб келган.
LiveБарчаси