Ўзбекистон FIFA рейтингида пастлади
Спорт
−
14 Сентябрь 2023 8649 1 дақиқа
Халқаро футбол ассоциациясининг (FIFA) янги рейтингида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 75-ўриндан жой олди.
FIFA кунларида АҚШ терма жамоасига имкониятни бой бергач, Ўзбекистондан 2.09 балл олиб ташланди. Мексикага қарши ўйинда қайд этилган дуранг натижа учун Ўзбекистон терма жамоасига 2.86 балл берилди. Евро-2024 саралаши доирасидаги ғалаба учун 9.7 балл ишлаган Исроил терма жамоаси Ўзбекистонни ортда қолдириб, 72-поғонадан жой олди.
Осиё жамоалари орасида Япония энг яхши ўринни эгаллаган. Кунчиқар юрт вакиллари FIFA рейтингида 19-ўринга лойиқ кўрилган. Рейтингда Эрон ўз ўрнини бир поғонага, Жанубий Корея эса икки поғонага яхшилаб олди. Ҳозирда форслар 21, кореяликлар эса 26-ўринда турибди. Австралия терма жамоаси эса 27-ўриндан жой олган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь