Ўзбекистон фаластинликларга ёрдам учун 1,5 млн доллар ажратди
Жамият
−
02 Ноябрь 2023
4321Кеча, 1 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлигига гуманитар ёрдам ажратиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, Фаластин халқи учун ажратилаётган гуманитар ёрдамга Ўзбекистон 1,5 миллион АҚШ доллари ажратади. Ушбу маблағ фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш ва ишларни ташкил этиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ агентлиги (UNRVA)га йўналтирилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Фаластин халқи билан бирдамлигини ва мамлакатга гуманитар ёрдам жўнатилишини маълум қилганди.