Ўзбекистон Эронга ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдирди
Жамият
−
20 май 2024 14090 1 дақиқа
Аввалроқ, Эрон Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатга учрагани хабар қилинганди. Расмий Тошкент хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ баёнот берди.
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бормоқда. Барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қиламиз.
Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради”, дейилади ТИВ баёнотида.
Эроннинг “Press TV” телеканали Эрон Қизил Ярим Ой жамияти маълумотларига таяниб, Иброҳим Раисий ва унинг ҳамроҳлари жойлашган вертолёт топилгани ҳақида хабар берди. Қизил Ярим Ой жамияти баёнотида қидирув ва қутқарув гуруҳлари Президентни олиб кетаётган вертолёт қулаган жойга етиб боргани айтилади.
Live
БарчасиПутин Тўқаев билан ҳам телефонлашди
21 сентябр
Қашқадарёда 2300 йиллик оссуарий топилди
21 сентябр