Ўзбекистон энг кўп кимдан қарз олгани маълум бўлди
Жамият
−
28 Май 2021
76167Ўзбекистон Республикасининг халқаро молиявий институтлардан жалб қилган ташқи қарз портфели ҳажми 10,1 млрд. долларни ташкил этиб, мазкур кредитлар узоқ муддат ҳамда имтиёзли фоиз ставкаларида тақдим этилган. Бу ҳақда ҳақда Молия вазирлиги ҳисоботида сўз боради.
Хусусан, 2021 йилнинг январь-март ойларида Корея Эксимбанки билан 164 млн. долларга тенг 40 йил муддатга (10 йиллик имтиёзли даври билан) 0,15 фоизлик 2 та қарз битими, Япония Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги билан 135,5 млн. долларга тенг 15 йил муддатга (4 йил имтиёзли даври билан) 0,01 фоизлик 1 та қарз битими имзоланди.
Давлат ташқи қарзининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (5,0 млрд. доллар), Жаҳон банки (3,8 млрд. доллар) ва Ислом тараққиёт банки (0,9 млрд. доллар) ҳиссасига тўғри келади.
Давлат ташқи қарзининг манбалари диверсификацияси таъминланган бўлиб, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳиссасига давлат ташқи қарзининг 43,8 фоизи тўғри келиши қайд этилган.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасининг асосий кредиторлари Хитой эксимбанки, Хитой давлат тараққиёт банки, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва бошқа мамлакатларнинг хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳиссасига тўғри келиб, асосан турли инвестицион дастурларни давлат кафолатлари остида молиялаштирилиши учун қарз маблағлари жалб этилган.
Кредиторлар олдидаги қарздорлик бўйича харажатлар давлат корхоналари томонидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш натижасида тушган маблағлар ҳисобидан сўндирилади.
Ўзбекистон Республикаси давлат ташқи қарзи портфели валюта таркибининг 70,4 фоизи – АҚШ доллари, 11,0 фоизи - Япония иенаси, 9,5 фоизи – SDR (махсус қарз олиш ҳуқуқлари), 5,0 фоизи – Евро, 4,1 фоизи - бошқа валюталардаги ташқи қарз ҳиссасига тўғри келади.
Аввалроқ, Ўзбекистон давлат қарзи миқдори ва у қайси соҳаларни ривожлантириш учун ажратилгани ҳақида маълумот берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь