Давлат ташқи қарзининг асосий қисми нимага сарфланмоқда?
Жамият
−
28 Май 2021
67412021 йилнинг I чорак якуни бўйича жами давлат ташқи қарзининг 4,4 млрд. доллари давлат бюджетини қўллаб-қувватлашга ажратилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳисоботида қайд этилди.
Давлат ташқи қарзи тармоқлар кесимида қуйидагича тақсиимланди:
• 20,8 фоизи ёки 4,4 млрд доллар давлат бюджетига;
• 14,5 фоизи ёки 3,0 млрд доллар электр-энергетика соҳасига;
• 11,3 фоизи ёки 2,4 млрд доллар транспорт ва транспорт инфратузилмасига;
• 9,4 фоизи ёки 2,0 млрд. доллар уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига.
Қайд этилишича, давлат ташқи қарзининг катта қисми узоқ муддат ҳамда имтиёзли фоиз ставкаларида тақдим этилган.
“Ўзбекистон Республикаси халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан қарз маблағларини жалб қилишда консерватив ёндашувга ва хатарларни бошқариш тамойилларига амал қилади”, дейилади Молия вазирлиги ҳисоботида.
Аввалроқ, 2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига давлат қарзи камайгани ва 23,2 млрд долларни ташкил қилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси