Ўзбекистоннинг давлат қарзи миқдори камайди
Жамият
−
28 Май 2021
127722021 йилнинг 1 апрель ҳолатига давлат қарзи 23,2 млрд. долларни ёки ЯИМга нисбатан 40,1 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 133,7 млн. долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,3 фоизга камайди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳисоботида қайд этилган.
Хусусан:
• давлат ташқи қарзи 21,0 млрд. долларни ёки ЯИМга нисбатан 36,3 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 73,6 млн. долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,2 фоизга камайди;
• давлат ички қарзи 2,2 млрд. долларни ёки ЯИМга нисбатан 3,8 фоизни ташкил этди ва йил бошига нисбатан 60,1 млн. долларга ёки ялпи ички маҳсулотга нисбати 0,1 фоизга камайди.
Давлат қарзининг 133,7 млн. долларга камайиши, асосан, янги жалб қилинган қарз маблағларининг ўзлаштирилишига қарамай давлат қарзи бўйича асосий қарз тўловларининг амалга оширилиши ҳамда давлат қарз портфели таркибидаги валюта курсларидаги ўзгаришлар билан изоҳланди.
Жорий йилнинг I чорагида:
• Ўзбекистон Республикаси номидан жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 126,2 млн. долларга камайди;
• давлат кафолати остида жалб қилинган ташқи қарз қолдиғи 52,6 млн. долларга ошди;
• давлат кафолати остида жалб қилинган ички қарз қолдиғи 73,1 млн. долларга камайди;
• давлат қимматли қоғозларини эмиссия қилиш натижасида юзага келган мажбуриятлар қолдиғи 135 млрд. сўмга ошди.
Қайд этилишича, давлат қарзининг ЯИМга нисбатининг пасайиши юқоридагилар билан бирга жорий йилнинг I чорагида кузатилган реал иқтисодий ўсиш натижасида ЯИМ ҳажмининг ошиши билан ҳам изоҳланади. Хусусан, 2021 йилнинг январь-март ойларида ЯИМ реал ўсиш суръати 3 фоизни ташкил этган.
2021 йилнинг I чорагида давлат қарзи ўзгаришига энг катта таъсир кўрсатган валюта Япония иенаси бўлган. Хусусан, 2021 йилнинг январь-март ойларида Япония иенаси АҚШ долларига нисбатан 6,1 фоизга қадрсизланган (Япония иенасида жалб қилинган давлат ташқи қарзи портфелнинг 11,0 фоизини ташкил этади).
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь