Ўзбекистон элчихонаси Россияда ўзбеклардан батальон тузмоқчи бўлганларни қатъий огоҳлантирди
Жамият
−
10 Август 2022
10688Аввалроқ, Россиянинг Пермь шаҳридаги ўзбек диаспораси раҳбари ватандошларини расмий Москвага ёрдам бериш учун Украинадаги урушга жалб қилгани ҳақида хабар бергандик.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси муносабат билдириб, ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва/ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирган ҳамда бу ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтган.
“Дипломатик ваколатхона маълум қиладики, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси “Ёлланиш”га кўра хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланади. Ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
Элчихона Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этганлиги тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини огоҳлантиради”, дейилади хабарда.
Шунингдек, элчихона Ўзбекистон фуқароларини даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақирган.
LiveБарчаси