Ўзбекистон BRICS’га ҳамкор давлат сифатида қўшилди
Олам
−
25 Октябрь
6320Кеча, 24 октябрь куни Россия раислигида Қозонда бўлиб ўтган BRICS саммитида иттифоққа 13 та янги давлатни ҳамкор давлатлар сифатида қўшди. Улар қаторида Ўзбекистон ҳам бор. Бу ҳақда BRICS News хабар берди.
Расмий равишда тўлиқ аъзо эмас, ҳамкор давлатлар сифатида қўшилган мамлакатлар қуйидагилар:
- Жазоир
- Беларусь
- Боливия
- Куба
- Индонезия
- Қозоғистон
- Малайзия
- Нигерия
- Таиланд
- Туркия
- Уганда
- Ўзбекистон
- Вьетнам
QALAMPIR.UZ’нинг Ташқи ишлар вазирлигидаги манбаси Ўзбекистон BRICS’га ҳамкор давлат сифатида қўшилганини рад этмаган ҳолда, ҳозирда бу масала бўйича ишлар ҳали давом этаётганини билдирди.
Қайд этиш жоизки, юқорида BRICS’га ҳамкор давлат сифатида қўшилгани айтилган давлатлардан бири Қозоғистон олдинроқ ассоциацияга қўшилиш бўйича таклифлар олгани, бироқ ҳозирда ва, эҳтимол, яқин келажакда аъзолик масаласини кўриб чиқишнинг кўп босқичли жараёни, шунингдек, ушбу ассоциациянинг ривожланиш истиқболлари билан боғлиқ бошқа фикрларни ҳисобга олган ҳолда Қозоғистон BRICS’га ариза беришдан бош тортиши айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 октябрь куни “BRICS плюс” саммитининг ялпи мажлисида нутқ сўзлаган Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон BRICS’да Россия Президенти Владимир Путин томонидан таклиф этилаётган Инвестиция платформасига қўшилишга тайёр эканини маълум қилганди.
LiveБарчаси